Жамият | 18:18 / 02.09.2015
3500
1 дақиқада ўқилади

Австралиялик аёл гиёҳванд ўғлини катакка қамаб қўйди

Австралиянинг Рокгемптон шаҳрида истиқомат қилувчи аёл 17 ёшли гиёҳванд ўғлини каттака қамаб қўйди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Бундай конструкцияни ясатиш учун аёл 3 минг доллар сарфлаган.

Шу тариқа аёл ўғлининг гиёҳвандлигига қарши курашмоқчи бўлган. Ўғлини реабилитация марказлар қабул қилишдан бош тортавергач, бола ўн марта ўз жонига қасд қилишга уринган.

“Ўғлимнинг айтишича, доза кераклигида у ҳамма нарсага тайёр бўларкан”, - таъкидлади аёл маҳаллий телеканаллардан бирига берган интервьюсида.
“Ҳақиқий қамоққа тушганимдан кўра ойим мени каттака тиқиб қўйсин”, - қўшимча қилди гиёҳванд боланинг ўзи.