Жаҳон | 01:22 / 02.09.2015
5018
1 дақиқада ўқилади

БАА ва Украина кўчмас мулкка нархлар тушиб кетган етакчи давлатлар бўлмоқда

Дубайда кўчмас мулк нархи охирги йил ичида 12,2 фоизга тушиб кетди, бу дунё бўйича энг катта кўрсаткич бўлди, деб хабар бермоқда Knight Frank халқаро консалтинг компанияси тадқиқотига иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg агентлиги.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, БАА да нархлар тушиши ҳатто Украинадан ҳам кўпроқ бўлган. Украина кўчмас мулк бозорида бу кўрсаткич 12 фоизни ташкил қилган.

Бу борада энг яхши кўрсаткич Гонконгда қайд қилинди, бу ерда нархлар 20,7 фоизга ошган.