Фан-техника | 13:34 / 02.09.2015
2569
1 дақиқада ўқилади
Британиянинг йирик банклар тармоғи хавфсизлик даражасини текшириш учун ўз тизимини бузиб киришга ҳаракат қилади
Дунёдаги энг йирик банк тармоқларидан бири бўлган Barclays Plc. ўз компьютер тизимини бузиб киришга ҳаракат қилиб кўради. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.
Европол киберхавфсизлик бўлимининг собиқ раҳбари, ҳозирликда молиявий конгломератнинг бош ижрочи директори бўлган Троэлс Оэртинг аллақачон керакли жамоани шакллантириб бўлгани айтилмоқда. Ушбу жамоа Британия банкларининг компьютер тизимига ҳужум уюштириб, шу йўл билан унинг заифликларини аниқлайди.
“Биз банк тизимига кирмоқчи бўлаётган жиноятчилардай ҳаракат қилишни режалаштирмоқдамиз”, - деди Оэртинг.