Жаҳон | 09:08 / 02.09.2015
1980
1 дақиқада ўқилади
Чехия муҳожирлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун Сербияга 850 млн доллар ажратади
Чехия муҳожирларга ёрдам кўрсатиш дастури доирасида қочқинлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун Сербияга 850 млн доллар миқдорида молиявий кўмак кўрсатишга тайёр, деб айтди Чехия бош вазири Богуслав Соботка ўзининг сербиялик ҳамкасби Александар Вучич билан Белградда берган қўшма матбуот-анжуманида. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.
“Чехия муҳожирлар учун транзит ҳисобланган давлатларга ёрдам бермоқчи”, деб айтди Соботка.
Чехия шенген ҳудудининг сақланиб қолиши ва муҳожирлар келаётган давлатлардаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича ечимлар излашни ёқлаб чиқмоқда, деб таъкидлаб ўтди Соботка.