Жаҳон | 08:49 / 02.09.2015
2786
1 дақиқада ўқилади

Чернобиль АЭСи ҳудудида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Украинанинг Чернобиль АЭСи жойлашган ҳудудда ўрмон ёнғинлари қайтадан бошланди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар қилган.

Манбанинг маълум қилишича, ҳудудда қутқарувчи гуруҳлар назоратни қўлга олишган. Ёнғин ўчоғи ва тарқалган майдон кўлами ҳақида аниқ маълум қилинмаган.

"Ҳудудда ёнғин қайталанди. Ҳозирча биз тезкор маълумотлар бера олмаймиз. Лекин ўт ўчирувчилар ва қутқарувчи гуруҳлар ҳудуддаги вазиятни ўз назоратига олган", деб маълум қилган ФВВ вакили.

Бундан олдинроқ, ушбу АЭС жойлашган ҳудудда рўй берган ёнғин 60 гектарлик ўрмонга тарқалгани хабар қилинганди. Бу ёнғинни ўчириш жараёнида 149 нафар ўт ўчирувчи ва 37та махсус техника ишлаганди. Шунингдек, 3та самолёт ва битта вертолёт ҳам бу жараёнга жалб этилган.