Спорт | 11:12 / 02.09.2015
2139
1 дақиқада ўқилади

Денис Истомин US Open турнирининг иккинчи даврасига ўтди

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин йилнинг тўртта нуфузли турниридан бири, “Катта Дубулға” туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатидаги иштирокини ғалаба билан бошлади.

У 1 сентябрь куни илк даврада Бенжамин Беккерга қарши кортга чиқди.

Айни вақтда германиялик теннисчи дунё рейтингида 73, Истомин 70-ўринни эгаллаб турибди.

2 соату 30 дақиқа давом этган баҳсда Ўзбекистон вакили 6:7(9), 6:4, 6:4, 6:1 ҳисобларида ғалаба қозонди.

Қайд этиш керакки, Истомин шу вақтгача Беккерга қарши 5та ўйин ўтказиб, 4тасида ғалаба қозонганди.

Энди Истомин иккинчи босқичда австриялик Доминик Тим билан ўйнайди. Доминик Тим биринчи даврада испаниялик Даниэль Гимено-Траверни мағлубиятга учратди.

Истомин турнирнинг жуфтлик баҳсларида ўз шериги Александр Бурий (Беларусь) билан биргаликда биринчи даврани Янко Типсаревич (Сербия) ҳамда Раду Албот (Молдавия) жуфтлигига қарши кортга чиқади.