Жаҳон | 11:29 / 02.09.2015
2716
1 дақиқада ўқилади

Ливияга Яман, Ироқ ва Покистон фуқаролари кириши тақиқлаб қўйилди

Ливия ҳарбийлари мамлакат ҳудудига Яман, Ироқ ва Покистон фуқароларини киритмаслик бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар берган.

Бундан олдин Ливияга Судан, Бангладеш, Фаластин ва Сурия фуқаролари кириши тақиқланганди.

Бундай чора мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида жорий қилинган.

Халиф Хафтар бошчилигидаги Ливия армияси фаластинликлар, сурияликлар ва яманликларни "ИШИД" сафига ўтишга мойилликда айблаб чиққанди.