Жаҳон | 15:43 / 02.09.2015
2271
1 дақиқада ўқилади

МДҲ давлатлари ички ишлар вазирлари кенгашининг Минскдаги йиғилишида Украина вакиллари иштирок этмайди

МДҲ давлатлари ички ишлар вазирлари кенгашининг Минскдаги йиғилишида Украина вакиллари иштирок этмайди. Бу ҳақда МДҲ ижроия қўмитаси сайти орқали хабар қилинди.
Маълум бўлишича, МДҲ давлатлари ички ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши чоршанба куни Минскда бўлиб ўтади.

Йиғилишда кенгаш аъзолари кибержиноятчилик, автотранспорт ўғирлиги, психотроп, психофаол ва наркотик моддалар айланмасига қарши кураш масалаларини муҳокама қилади.
Тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон делегациялари иштирок этади.