Спорт | 08:09 / 02.09.2015
3277
1 дақиқада ўқилади

"МЮ" Марсьялни Франция футболи тарихидаги энг қимматбаҳо футболчига айлантирди

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси "Монако" ҳужумчиси Антони Марсьялни Франция футболи тарихидаги энг қимматбаҳо футболчига айлантирди.

Бундан олдинроқ, ушбу 19 ёшли ҳужумчи "МЮ" томонидан трансфер қилингани, бу трансфер қиймати умумий ҳисобда 80 млн еврони ташкил этиши (дастлаб 50 млн евро, кейинчалик бонуслар сифатида яна 30 млн евро) ҳақида хабар қилинганди.

Қайд этиш керакки, "МЮ" Франция терма жамоасида ҳали бирон марта майдонга тушмаган футболчи учун шунча кўп маблағ тўлади.

Ўтган мавсумда футболчи Франция чемпионатида 35та ўйинда 9 та гол (биттаси пенальтидан) урди ва 3та голли узатма амалга оширди.