Ўзбекистон АҚШга “ИШИД” билан курашда ёрдам бермайди
Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқи Ўзбекистоннинг “ИШИД” террорчилик гуруҳига қарши коалициясига киришни рад этишини билдиради.
“Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокка қўшилмайди, ўз ҳудудида чет эл ҳарбий базаларининг жойлаштирилишига, ҳарбий хизматчиларимизнинг мамлакатимиз ташқарисида бўлишига мутлақо йўл қўймайди. Ўзбекистон давлатининг қонуни даражасига кўтарилган бу тамойилларни, айни шундай чуқур ўйланган йўлни, шундай сиёсатни биз учун энг тўғри, энг маъқул деб биламиз ва бу йўлдан ҳеч қачон қайтмаймиз”, деб айтди ўз нутқида Ислом Каримов.
Экспертларнинг фикрича, бу Каримовнинг Вашингтоннинг Ўзбекистонга “ИШИД” билан кураш олиб бораётган халқаро коалицияга кириши бўйича билдирган таклифига жавоби бўлди.
Шу жумладан, Ислом Каримов Ўзбекистоннинг биринчи даражали вазифалари қаторида яқин ва узоқ қўшнилар билан тил топишиб, ўзаро дўстона муносабатлар, минтақада ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни янада кучайтиришни айтди.
Бу орада Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон АҚШнинг Тожикистонга билдирган худди шундай таклифига изоҳ бермасликни афзал қўрди.
Экспертларнинг фикрича, америкаликларга ҳақиқатан ҳам “ИШИД”нинг кенгайишига, шу жумладан Марказий Осиёда курашига қарши ўзаро ҳамжиҳатлик зарур, чунки Афғонистондаги вазият хавф остида қолмоқда. Афғонистон билан чегарадош бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари бу радикалларга қарши курашда ёрдам бериши мумкин.