Ўзбекистон | 20:56 / 02.09.2015
11420
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ижара ҳақининг янги қийматлари эълон қилинди
Ўзбекистон Молия вазирлиги янги 2015/2016 ўқув йили учун умумий ўрта мактабларнинг дарсликлар комлекти учун ижара ҳақи миқдори ҳақида маълумот берди.
Қуйидаги жадвалда шу ижара ҳақлари бўйича маълумотлар келтирилган.
Қайд этиш жоизки, 1-синф ўқувчилари учун дарсликлар бепул тақдим қилинади. Жорий йилда бутун республика бўйича 631 мингдан кўпроқ жажжи ўғил-қизлар мактаб остонасини илк бор хатлаб ўтдилар. Анъанага кўра, ўқув йилининг биринчи куни уларга тантанали равишда Ўзбекистон Президенти совғалари тақдим қилинади. Президент совғалари 12 та номдаги ўқув қуроли ва дарслик, папкани ўз ичига олган.