Ўзбекистон | 07:00 / 02.09.2015
6275
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги элчихоналар раҳбарлари мустақилликнинг 24 йиллиги муносабати билан ўзларининг илиқ фикрларини билдирмоқдалар

Ўзбекистондаги элчихоналар раҳбарлари “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбирларига берган интервьюларида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғида ўтказилган Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигини нишонлаш шодиёналари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Памела Спратлен, АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

“Самарқанддаги ранг-баранг “Шарқ тароналари” фестивалидан кейин бугун мен сизнинг давлатингиз мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этиш бахтига муяссар бўлмоқдаман.

Мустақиллик куни ҳар бир давлат учун муҳим сана ҳисобланади. АҚШда бу байрам тантанали вазиятда нишонланади. Бироқ Ўзбекистондаги тадбир ўзининг миқёси ва сержилолиги билан ҳайратга солмоқда.

Ҳозирги кунда давлатларимиз орасида яхши ҳамкорлик йўлга қўйилган ва қўллаб-қувватланиб келинмоқда. Куни-кеча Ўзбекистонга АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ўринбосари Даниэль Розенблюм ташриф буюрди. Унинг ташрифи икки томонлама муносабатларнинг ўсаётганидан дарак беради.

Барча ўзбекистонликларни ажойиб байрам – мустақилликнинг навбатдаги шодиёнаси билан табриклайман. Барчангизга тинчлик, бахт ва файзу-барака тилаб қоламан!”

Найтхарт Хёфер-Виссинг, Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

“Ҳозирги кунда Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар сиёсий, иқтисодий, инвестицион соҳаларни қамраб олган ҳолда жадал ривожланмоқда. Умуман олганда Ўзбекистон Германиянинг ишончли ҳамкори ҳисобланади. Шунинг учун республикада мустақиллик йилларида эришилган тараққиётни кўришдан жуда хурсандмиз.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов тўғри айтганларидек, ҳозирги кунда сиёсий ва иқтисодий беқарорлик сақланиб қолинаётган бир пайтда, Ўзбекистон ўзининг чуқур ўйланган ривожланиш стратегияси туфайли ўсишнинг юқори суръатлари сақланиб қолаётган ва аҳоли фаровонлиги даражаси борган сари юқорилаб бораётган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда".

Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонга ўз олдига қўйган мақсадларига эришишда янги зафарлар тилаб қоламан!”

Риккардо Манара, Италиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

“Мустақиллик йилларида сизнинг давлатингиз кўплаб чиқариқларга юзма-юз келди, бироқ сиз уларни муваффақиятли ҳал қилдингиз ва жамият ва давлат қурилишида сезиларли ютуқларга эришдингиз. Самарали иқтисодий страгетия амалга оширилмоқда. Республикада миллатлараро ҳамжиҳатлик, тинчлик ва фаровонлик ҳукм сурмоқда. Буларнинг барчаси – пухта ўйланган, онгли ислоҳотлар натижасидир.
Байрам муносабати билан Ўзбекистон халқига барча эзгу ниятларни тилаб қоламан!”