Жамият | 12:59 / 02.09.2015
3466
1 дақиқада ўқилади

Пахтачи туманидаги ФҲДЁ биноси қуёш батареялари билан жиҳозланди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида Ўзбекистон Мустақиллиги куни нишонланиши арафасида нотариал идора ва ФҲДЁ бўлими жойлашган бинонинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Янги бино бизнинг барча илтимосларимиз инобатга олинган ҳолда намунали лойиҳа асосида қурилди. Энди биз янги оила қураётганлар учун янада қулай шароитлар ярата оламиз, уларнинг хизматига никоҳни рўйхатдан ўтказиш зали, “Оила университети” хонаси мавжуд. Янги объект электр энергияси билан узлуксиз таъминланиши мақсадида қуёш батареялари билан жиҳозланган”, деб айтди ФҲДЁ бўлими раҳбари М. Мирзаева.

”Самаркандский вестник” газетасининг маълумотларига кўра, байрамга Иштихон ва Пастдарғом туманидаги ФҲДЁ ва нотариал идора бинолари ҳам фойдаланишга топширилади.