Пентагон: АҚШ Россиянинг ўз душманига айланишини истамайди
АҚШ Россиянинг ўз душманига айланишини истамайди, бироқ Москванинг хатти-ҳаракатлари туфайли ўзининг Европадаги иттифоқдошлари хавфсизлигини таъминлаш учун ҳарбий характердаги чораларни кўришга мажбур бўлмоқда, деб айтди Балтиморда АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер “Америка легиони” ташкилоти фахрийлари олдидаги нутқида.
“Биз Европадаги иттифоқдошларимизни Россияни кучли ва мувозанатлашган ёндошув ёрдамида тўхтатиб ва халқаро хавфсизликнинг асоси бўлиб қоладиган бизнинг иттифоқ – НАТОни мустаҳкамлаб, янги ўйин қоидаларига амал қилиб қўллаб-қувватламоқдамиз. Биз Россияни душманимизга айлантиришга интилмаймиз. бироқ ҳеч ким шубҳа қилиши керак эмас: балки Владимир Путин Россияда вақтни орқага қайтармоқчидир, бироқ у Европада вақтни орқага қайтара олмайди. Биз ўз иттифоқдошларимизни, бизнинг ёруғ келажагимизни ҳимоя қиламиз”, деб таъкидлаб ўтди Картер.
Картер АҚШ миллий хавфсизлигига бошқа таҳдидлар ҳақида гапира туриб, Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги хатти-ҳаракатлари, Яқин Шарқдаги вазият ва “ИШИД” террорчилик гуруҳини айтиб ўтди.