Жаҳон | 16:32 / 02.09.2015
3508
1 дақиқада ўқилади
Порошенко бутун дунёни Россияга қарши бирлашишга чақирди
Украина президенти Пётр Порошенко бутун дунё ҳамжамиятини Россияга қарши курашиш кампаниясида бирлашишга чақирди. Бу ҳақда украинлар етакчисининг матбуот хизмати маълум қилган.
Порошенко Иккинчи жаҳон уруши якунланганига 70 йил тўлгани муносабати билан халқ олдида қилган чиқишида шундай баёнот берган.
Унинг айтишича, Россия Қримни эгаллаб олиб, "безбетлик билан халқаро ҳуқуқ нормаларини топтади".
Бундан ташқари, Порошенко мамлакат жануби-шарқидаги вазиятнинг чигаллашишида Россия ҳукуматини айблаган.
Унинг фикрича, шу туфайли бутун дунё ҳамжамияти бир фронтда бирлашиши ҳамда озод ва тинч дунё учун курашиши керак бўлади.
"Украина ҳар қачонгидан ҳам ҳозир қўллаб-қувватлаш ва кўмакка муҳтож", дейди Украина президенти.