Жаҳон | 12:07 / 02.09.2015
5330
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон паспортида Назарбоевнинг мустақиллик ҳақидаги сўзларидан иқтибос келтирилади

Қозоғистон фуқаролик паспортига Назарбоевнинг мустақиллик ҳақидаги сўзларидан иқтибос киритилади. Бу ҳақда мамлакат парламенти депутати Раҳмат Муқашев маълумот берди.

“Шахсни тақдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимча фуқаролик паспортига биринчи президент, миллат етакчисининг мустақиллик ҳақидаги сўзларини киритишни, шунингдек, Қозоғистон фуқаролигига қабул қилиниши муносабати билан паспорт олиш чоғида фуқаролик қасамёдини қабул қилишни назарда тутади”, - унинг сўзларини келтиради Қозоғистон телеграф агентлиги.

Шунингдек, ўзгартиш ва қўшимчалардан кўзланган асосий мақсадлардан бири “Мангулик эл” миллий ватанпарварлик ғоясининг асосий ҳолатларини сиёсатда акс эттириш эканлиги қайд қилиб ўтилди.