Жамият | 12:50 / 02.09.2015
6013
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонликнинг ноодатий севги изҳори ёхуд "Тўйлар муборак-2"

Қозоғистоннинг Қараганда вилоятида яшовчи фуқаро махсус кран ёрдамида тўртинчи қаватда яшовчи севгилисининг қўлини сўради. Севган йигитининг дераза ортида пайдо бўлиши қизни чинакам ҳайратга солди.

Лилия гулдастасини кўтариб олган Сатпаев шаҳрида яшовчи Стас исмли йигит ўз қариндошлари кўмагида юқорига кўтарилди.

Тўртинчи қаватда яшовчи Алина дераза ортида турган йигитини кўриб ҳангу манг бўлиб қолди. Деразани очиб, турмуш қуриш таклифини эшитди ва розилик билдирди. Йигит дераза ортидан туриб қизнинг қўлига никоҳ узугини тақиб қўйди.