Жаҳон | 19:50 / 02.09.2015
2378
1 дақиқада ўқилади

Россиядаги 84та гипермаркетга эга “Ашан” ретейлери Тамбов вилоятида гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқаради

“Ашан” ретейлери Россиянинг Тамбов вилоятида тўлиқ циклли гўшт ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Биз ишлаб чиқаришни аввалидан охирига қадар, яъни жониворларни парваришлашдан улар гўштини истеъмолчиларга етказиб беришга қадар барча жараёнларни назорат қилишни истаймиз”, – деди “Ашан Россия” бош директори Вилельм Убнер. Унинг таъкидлашича, мазкур лойиҳа маҳсулотлар сифатининг ортиши ва тармоқ супермаркетларидаги гўшт нархининг арзонлашувига хизмат қилади.

Цехда гўшт маҳсулотларининг барча тури ишлаб чиқарилади. 2016 йилдан бошлаб санкцияга жавоб тариқасида қўлланилган чоралар туфайли қарийб бўшаб қолган дўкон пештахталарига йилига 40 минг, 2020 йилдан бошлаб эса 70 минг тонна гўшт маҳсулотларини етказиб бериши мўлжалланмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш