Жаҳон | 16:08 / 02.09.2015
2694
1 дақиқада ўқилади

Суриянинг Латакия шаҳридаги портлаш натижасида 7 киши ҳалок бўлди

Сурия ҳудудидаги "Жибҳод ан-Наср" гуруҳи жангарилари Дамашқдан 340 км узоқликдаги Латакия шаҳрида теракт амалга оширишди.

Суриянинг ал-Эн порталида маълум қилинишича, мамлакатнинг энг йирик порт шаҳарларидан ҳисобланувчи бу шаҳардаги теракт 7 кишини ҳаётдан олиб кетган ва камида 45 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган.

Портлаш шаҳарнинг Хамам майдонида автомобилга ўрнатилган портловчи модда ҳаракатга келтирилиши орқали амалга оширилган.

Бугун эрталаб Сурия ҳуқуқ-тартибот органлари шаҳарнинг 2 жойида теракт амалга оширилишининг олдини олишганди.