Фан-техника | 17:58 / 02.09.2015
2360
1 дақиқада ўқилади

Toshiba планшет ва ноутбук гибридини ишлаб чиқаришини эълон қилди

Toshiba компанияси Satellite Radius 12 ускунаси анонсини ўтказди. Планшет ва ноутбук гибриди деб таништирилган бу ускуна 12,5 дюймли дисплейга эга бўлиб, 4К ечимини қўллаб-қуватлайди. Бу ҳақда Endgadget портали хабар бермоқда.

Янги ускунанинг вазни 1.3 кг ни, қалинлиги 1.5 см ни ташкил қилади. 4К экранли версиядан ташқари, Full HD-дисплейли версия ҳам ишлаб чиқилади. Унга Intel’нинг Skylake авлоди процессорлари ўрнатилади. Ноутбукнинг топ моделида Core i7 процессори ва 8 Гб оператив хотира бўлади.

Бунга қўшимча равишда Satellite Windows Hello биометрик идентификация тизимини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Ускунанинг бошқа тавсифлари ҳозирча ошкор қилинмаяпти.