Жамият | 13:11 / 02.09.2015
14800
2 дақиқада ўқилади

Видео: Ҳосила Раҳимова тўйда яна можарога тушди

29 август куни Тошкентдаги Янгиобод даҳасидаги маҳаллаларнинг бирида лўлилар хонадонида бўлиб ўтган тўйда хонанда Ҳосила Раҳимова "бирров"га чақирилган бўлиб, қўшиқни ярмидан тўхтатиб чиқиб кетгани сабабли тўйхонада катта жанжал кўтарилган, деб ёзмоқда Sayyod.com.

Бунга Ҳосила Раҳимовага маст ҳолдаги эркаклар тегажоғлик қилавергани сабаб бўлган. Хонанда маст-аласт эркакларнинг қўлларидан зўрға қутилиб, уларни куч билан туртиб даврани тезда тарк этган.

Шундан кейин лўлилар ўзаро урушиб кетиб, бири микрофонда бутун маҳаллага жаранглатиб бақириб роса сўкинган. Кейин эса техникани столи билан ағдарган, орада нималардир учган, синган, бақир-чақир, хуллас лўлилар “лўлилигини” қилган.

Бу ҳолатлар муҳрланган видеодан шу куни тўйда навбатчи бўлган йигит ва қиз хонандалар қочиб чиқиб кетаётгани ҳам видеога тушиб қолган. Шу ерда бўлганларни хитоблари ҳам видеога тушган ва унда хонанда билан мухлислар орасида тўсиқ бўлиши ва унга тегажоғлиқ қилиш керак эмасди, дейилган.

Видеони юборган тўйдаги айғоқчининг айтишига қараганда хонанда Ҳосила Раҳимовани 10та қўшиқни куйлаш шарти билан лўлилар гўёки (тасдиқланмаган маълумот) 300 долларга хизматга чақиришган. Хонанда тўйхонага 22:00дан ошганда кечикиб келгани айримларга ёқмаганлигини ҳам айтишди.

Хонанда атиги 4та қўшиқ билан даврани тарк этишига сабаб эса юқорида айтилгандек маст эркакларнинг унга тегажоғлик қилиб "ёпишгани" бўлган.

“Ҳосила Раҳимованинг бу ишини шахсан мен қўллаб-қувватлайман, зеро тўйга маданият ходимини чақирдикми, маданият билан барьерни ҳам сақлаш муҳим! Санъаткордан талаб қиладиганимиз жуда кўпу ўзимизни у билан муомала ва муносабатда тутишимизга эса гоҳо эътибор қаратмаймиз”, деб айтмоқда sayyod.com асосчиси Сардор Комилов.