Хитой капиталнинг мамлакатдан чиқиб кетиши устидан назоратни кучайтирди
ХХР Халқ банки ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хитойликларга бошқа мамлакатларга пул жўнатишда ёрдам бераётган ноқонуний компанияларга қарши курашни кучайтирди. Бу Хитойдан капитал чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган чоралардан биридир, дея хабар берди The Wall Street Journal.
Шунингдек, 15 октябрда валюта бозоридаги трейдерлар учун захираларга бўлган талаблар оширилади. Натижада кучсизланган юань ставкалари нисбатан барқарорлаши кутилмоқда.
Мамлакатдаги йирик кредит муассасаларидан бири – Bank of China ва China Citic Bank ҳам юридик шахслар учун валюта операциялари баҳосни оширишни режалаштираётгани маълум қилинди. Нашрнинг қайд этишича, компанияларга бир неча ҳолатдагина юанни хориж валюталарига алмаштириб имконияти берилиши мумкин. Масалан, импорт учун тўловларни амалга ошириш ёки ХХР ҳудудидан ташқаридаги инвестицияларга пул ўтказишда.
Бу каби чораларни қўллаш орқали Хитой ҳукумати юань курсининг пастлашувини секинлатиб, мамлакатдан капиталнинг чиқиб кетишига тўсиқлар ўрнатишни мақсад қилиб олган.