Фан-техника | 17:08 / 02.09.2015
2232
1 дақиқада ўқилади
YouTube 2015 йилнинг охиригача пулли обуна тизими орқали фаолият юритишни режалаштирмоқда
Дунёнинг энг йирик видеохостинг хизмати YouTube 2015 йилнинг охирига қадар пулли обуна тизими орқали фаолият юритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Verge интернет нашри хабар тарқатди.
Пул тўлаб хизматдан фойдаланадиган фойдаланувчилар видеоларни нафақат рекламасиз томоша қилишлари, балки интернетга уланмасдан туриб роликларни кўриш имкониятига эга бўлишади. Шунингдек пулсиз контентдан фойдаланувчилар учун ёпиқ бўлган барча хизматлар пуллик обуначилар учун очиб қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ YouTube пуллик мусиқа хизмати Music Key иловасининг бета-талқинини тақдим этганди.
Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, ҳозирда YouTube видеохостинги хизматидан фойдаланаётганлар сони 1миллиард кишидан ошиб кетган.