Иқтисодиёт | 12:40 / 03.09.2015
2831
1 дақиқада ўқилади
22 йил ичида БМТ Ўзбекистонга 434 млн доллар миқдорида беғараз ёрдам кўрсатди
Охирги 22 йил ичида БМТ Ўзбекистонга иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, бошқарув, таълим соҳаларидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 434 млн доллар миқдорида техник ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Стефан Приснер маълумот берди.
Унинг айтишича, Фарғона вилояти ва Қорақалпоғистонда яшовчи 1 млн дан ортиқ одам ушбу ёрдам доирасида ичимлик суви билан таъминланган, болалар боғчалари ва бирламчи тиббий муассасалар таъмири амалга оширилган.
“Ўйлаймизки, биргаликда амалга оширган ҳаракатларимиз билан Ўзбекистон халқи фаровонлиги ва мамлакатнинг гуллаб-яшнашига ҳисса қўша олдик”, - таъкидлади Приснер.