Спорт | 21:25 / 03.09.2015
7441
1 дақиқада ўқилади
Арьен Роббен: Коста рақибларни ҳурмат қилиши ва бундай финти билан уларни кулгили ҳолга солмаслиги керак эди
"Бавария" жамосининг голландиялик яримҳимоячиси Арьен Роббен ўзининг янги жамоадоши Дуглас Костани танқид қилиб чиқди.
У Коста томонидан "Байер"га қарши ўйинда ишлатилган "камалак" номли финтга эътибор қаратган.
"Мен унинг ўрнида бўлганимда бу ишни ўзимга эп кўрмас эдим. Бу ҳаракат чиройли кўриниши мумкин, айниқса Коста ўша вазиятда бу финтни маромига етказиб ижро этди.
Лекин ўша пайтда ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эдик. У эса бу ҳаракати билан "Байер" футболчиларининг дилини оғритди. Менимча, у рақибни ҳурмат қилишни ҳам ўрганиши керак. У ўзини майдонда циркдагидек тутмаслиги керак", дейди Роббен.