Фан-техника | 12:13 / 03.09.2015
2402
2 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Xiaomi 2016 йилнинг 1-чорагидан ноутбуклар сотишни бошлайди

Bloomberg агентлиги манбалари Xiaomi компаниясининг ноутбуклар бозорини ўзлаштириш борасидаги режалари ҳақидаги ахборотни тасдиқлашди ҳамда қўшимча маълумотларни келтириб ўтишди.

Нашрнинг маълум қилишича, Xiaomi маркаси остидаги илк ноутбуклар 2016 йилнинг январь-март ойлари сотувга чиқарилиши мумкин. Хитой компанияси Samsung Electronics билан хотира чипларини етказиб берилиши бўйича музокаралар олиб борди.

Xiaomi лэптопи Apple MacBook Air ва Lenovo ThinkPad каби премиал модделларга рақобат ташкил қилиши тахмин қилинмоқда. Хитой компанияси бу борада изоҳ бермади. Манба Xiaomi қурилмаларининг кўрсаткичлари ҳақида маълумотга эга эмас, бироқ ааввалроқ унинг баъзи техник кўрсаткичлари келтириб ўтилган.

Бор-йўғи 5 йил аввал ташкил этилган Xiaomi компанияси бугунги кунда ўзининг юқори кўрсаткичларга эга ва нисбатан арзон смартфонлари эвазига смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар қаторига киради. Агар ишлаб чиқарувчи ноутбуклар борасида ҳам шундай арзон, сифатли маҳсулотлар таклиф қила олса, унда бу Lenovo, HP ва Apple каби етакчиларга қўшимча нарх босимини ўтказади, деб ҳисоблашмоқда Bloomberg шарҳловчилари.

Қайд этиш жоизки, Xiaomi сустлашиб бораётган бозорга чиқмоқда. IDC таҳлилчиларининг прогнозларига кўра, 2015 йилда шахсий компьютерлар етказиб бериш ҳажми 8,7 фоизга қисқаради, тармоқдаги ижобий динамика эса 2017 йилдан аввалроқ кузатилмайди. Шу билан бирга Xiaomi учун асосий бозор ҳисобланган смартфонлар бозорида ҳам муаммолар мавжуд. Gartner’нинг баҳолашича, 2015 йилнинг 2-чорагида смартфонлар савдоси ўсиши 2013 йилдан бери кузатилган энг кам кўрсаткични намоён қилди.