Жаҳон | 20:29 / 03.09.2015
10932
1 дақиқада ўқилади

БМТ: "ИШИД" бир қатор мағлубиятлардан кейин ўз тактикасини ўзгартирди

"ИШИД" жангарилари курдлар билан жанглар давомида Суриядаги бир қанча ҳудудларини бой берди. Бу ҳақда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича кенгаши вакили Пауло Сержиу Пинейру маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, курд аскарлари билан жанглардаги мағлубиятлардан кейин жангарилар ўз тактикаларини ўзгартиришга мажбур бўлмоқда. У эндиликда "ИШИД" кенг кўламли ҳарбий амалиётларни тўхтатиб, худкуш жангарилар, автомобилларга ўрнатилган миналар ва қўққисдан ҳужум қилиш воситаларидан фойдаланишни бошлади.

Бироз олдинроқ, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши томонидан чоп этилган ҳисоботда Сурияда зиддиятга киришган томонларнинг барчаси оддий аҳоли вакилларига нисбатан зўравонлик билан муносабатда бўлаётгани қайд этилганди.