Жаҳон | 08:05 / 03.09.2015
2456
2 дақиқада ўқилади

Чуркин: Россия БМТ Хавфсизлик кенгаши рухсатисиз “ИШИД”га қарши курашмайди

Чуркин: Россия БМТ Хавфсизлик кенгаши рухсатисиз “ИШИД”га қарши курашмайди

Россия БМТ Хавфсизлик кенгаши рухсатисиз “ИШИД”га қарши курашишни мўлжалламаяпти, деб айтди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин.

“Биз БМТ Хавфсизлик кенгаши рухсатисиз коалицияга кирмаймиз. Улар Сурия ҳукумати, Хавфсизлик кенгашининг рухсатисиз Сурияни бомбардимон қилишмоқда. Билишимча, улар Ироқда бунга жуда бўлмаса ҳукуматнинг рухсатини олишган. Бироқ Сурияда эмас”, деб айтмоқда Чуркин.  

Чуркиннинг айтишича, АҚШ бошчилик қилаётган коалиция Сурияда биринчи навбатда кимга – Башар Асад ҳукумати ёки “ИШИД”га қарши курашаётганини ҳам аниқ билмайди.  

“Бизнинг фикримизча, ҳозирда устувор вазифа “ИШИД”га қарши курашиш ҳисобланади. Бироқ коалициядагилар ким билан – Сурия ҳукумати ёки “ИШИД”га қарши курашиш борасида танлай олмаяптилар”, деб таъкидламоқда Чуркин.