Фан-техника | 19:10 / 03.09.2015
2861
1 дақиқада ўқилади

Honda ва Acura Россияга машиналар етказишни тўхтатмоқда

Япониянинг Honda автомобилсозлик компанияси Россияга автомобиллар, мотоцикллар ва куч техникасини олиб киришни тўхтатмоқда, деб хабар бермоқда дилерларга иқтибос келтирган ҳолда “За рулем” журнали. 

Honda ҳозирча Россия бозорини батамом тарк этаётгани йўқ, бироқ Россиядаги инқироз шароитларида фақатгина эҳтиёт қисмлар сотиш ва хизмат кўрсатишга эътиборни қаратмоқчи. Шу туфайли ходимларнинг катта қисми қисқартирилади.

Шунингдек, марканинг дилерлари сони ҳам қисқаради, бироқ уларда автомобилларни мустақил олиб кириш имконияти бўлади.

Компания жорий йил учун зиммасига олган мажбуриятларни бажаришни, яъни Россияда 1000 дона Honda (CR-V) автомобилини сотишни режалаштирмоқда. Бироқ шундан кейин компаниянинг ваколатхоналари орқали автомобиллар етказиб берилмайди.

Honda’дан ташқари Россияга шунингдек премиал Acura суббренди (Honda’нинг бўлинмаси) машиналари ҳам етказилиши тўхтатилади.