Жаҳон | 16:21 / 03.09.2015
2072
1 дақиқада ўқилади

Малайзия қирғоқларида бортида 100га яқин муҳожир бўлган ёғоч қайиқ ағдарилиб кетди

Малайзиянинг ғарбий қирғоқларида бортида 100га яқин муҳожир бўлган ёқоч қайиқ ағдарилиб кетди. Бу ҳақда The South China Morning Post хабар бермоқда.

Фақатгина 12 кишининг ҳаёти қутқариб қолинган. Ҳалок бўлган бир қанча жасадларни маҳаллий балиқчилар сув юзасидан чиқариб олган, қолганлар эса бедарак йўқолган, дея эълон қилинди. Бахтсиз ҳодиса жойига кема ва самолётлар йўналтирилган.

Соҳилбўйи қўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, қайиқда ўз юртига — Суматра провинциясига қайтаётган индонезиялик ноқонуний балиқчилар бўлган. Одамлар билан лиқ тўла қайиқ кучли штормга дуч келган ва ағдарилиб кетган.