Спорт | 16:41 / 03.09.2015
3584
1 дақиқада ўқилади

Марадона ўзининг никоҳ маросимида Рим папаси иштирок этиши ва бош-қош бўлишини истамоқда

Аргентиналик собиқ футболчи Диего Армандо Марадона ўзидан 30 ёш кичик Росио Оливага уйланишга қарор қилди. Бу ҳақда Аргентинадаги Muy нашри хабар берган.

Маълум қилинишича, бу никоҳ маросими шу йилнинг 13 декабрь кунида, Италия пойтахти Рим шаҳрида ўтказилади.

54 ёшли Марадона ўз никоҳида Рим папаси бош қош бўлишини хоҳламоқда. У шунингдек, бу маросимга биринчи рафиқаси Клаудия Вильяфаньейни ҳам таклиф қилган. У бундан аввал собиқ турмуш ўртоғини ўзининг 80 млн песосини (8,8 млн доллар) ўғирлаганликда айблаганди.

Маълумот учун, ҳозирги Рим папаси Франциск Марадонанинг ватандоши ҳамда футбол мухлиси ҳисобланади. У болалигидан Аргентинанинг "Сан-Лоренцо" жамоасига мухлислик қилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш