Иқтисодиёт | 20:43 / 03.09.2015
2526
1 дақиқада ўқилади
Mitsubishi двигателдаги муаммо туфайли 450 мингта машинани қайтариб олмоқда
Mitsubishi Motors автоконцерни Японияда 450 мингга яқин автомобилларни қайтариб олмоқда, деб хабар бермоқда РИА «Новости» ахборот агентлиги.
2014 йилнинг апрелидан 2015 йилнинг июнигача бўлган даврда ишлаб чиқарилган eK ва DAYZ ихчам моделлари қайтариб олинмоқда. Автомобилларнинг ортга қайтариб олинишига автомобилнинг тутун чиқариш тизимидаги механизмларнинг биридаги носозлик сабаб бўлган. Бу носозлик двигателнинг тўсатдан тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин.
Компания ўз мижозларидан ушбу муаммо бўйича 2,7 мингта шикоят олди. Бироқ шунга қарамай, носозлик туфайли юзага келган бирор-бир нохуш воқеа ҳақида маълумотлар келтирилмаган.