Жаҳон | 10:05 / 03.09.2015
2350
1 дақиқада ўқилади

Обама Қутб чизиғидан ўтган биринчи президент бўлди

Барак Обама АҚШнинг Қутб чизиғидан нарида жойлашган ҳудудларида бўлган амалдаги биринчи президент сифатида тарихга кирди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.

Президентнинг самолёти минтақада жойлашган Коцебу аҳолижойига бориб қўнди. АҚШ аҳолини рўйхатдан ўтказиш бюроси маълумотларига қараганда, 2010 йилда у ерда 3.2 минг киши истиқомат қилган.
Мамлакат раҳбари маҳаллий аҳоли билан учрашиб, уларга узоқ шаҳарларга федерал ёрдам бериш дастури ҳақида гапириб беради.