Жаҳон | 10:06 / 03.09.2015
2232
1 дақиқада ўқилади
Обама ва Саудия Арабистони қироли Оқ уйда жаҳон энергетика бозорини муҳокама қилади
Оқ уйда 4 сентябрь куни Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ал-Сауд ва АҚШ президенти Барак Обаманинг учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Учрашувда муҳокама қилинадиган муҳим мавзулардан бири жаҳон энергетика бозори бўлади, деб маълум қилмоқда Обаманинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Бен Родс. Бундан ташқари, Обама Ямандаги гуманитар вазият бўйича ўзининг хавотирланишини билдирмоқчи ва тўқнашувнинг барча томонларини тинч аҳоли ўртасида қурбонларга олиб келувчи хатти-ҳаракатлардан сақланишга чақирмоқчи.