Олимлар Ер юзидаги дарахтлар сонини ҳисоблаб чиқишди
Ер сайёрасида 3 триллионга яқин дарахт ўсиши, ҳар йили эса 15 миллиардга яқини кесилиши маълум бўлди. Бу ҳақда Nature журналидаги мақолада маълум қилинган.
Бунгача дарахтлар сони 400 млрд дона атрофида деб ҳисобланаётган эди. Бироқ Амазонка дарёси водийсидаги ҳудудларда дарахтлар зичлиги дастаки ҳисобланганда шу ернинг ўзида 390 миллиардга яқин дарахт ўсиши маълум бўлди.
Янги тадқиқотда барча қитъаларда 400 мингдан кўпроқ ҳудудда ўлчашлар олиб борилди. Дарахтлар, шунингдек, чўл, тундра, ўтлоқ ва яйловларда ҳам топилди.
Тарихий маълумотларни таҳлил қилиш асносида олимлар ларахтларнинг умумий сони инсоният тамаддуни бошидан 45 фоизга камайиб кетганини ҳисоблаб чиқди. “Инсоният таъсирининг миқёслари ақлбовар қилмас даражада улкан”, деб айтмоқда мақолада эколог Томас Кроутер.