Оқ уй Эрон билан келишувнинг тўсиб қўйилиши юз бермаслиги учун Конгресснинг қўллаб-қувватлаши ваъдасини олди
АҚШ Конгресси сенатининг республикачилар муҳолифати Эрон бўйича келишувни тўлиқ тўсиб қўйишга имкониятларини йўқотди. Сенатор-демократ Барбара Микалски овоз бериш жараёнида келишувни қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Шу тариқа агар республикачилар бу келишувни рад этсалар ҳам, АҚШ президенти бу қарорга республикачилар енгиб ўта олмайдиган тақиқлов қўйиши мумкин.
Республикачилар кўпчилик овоз билан келишувнинг қабул қилинишини рад этишлари мумкин. Бундан кейин Обама Конгресснинг тегишли қарорига тақиқлов қўяди. Сўнгра келишувга қарши чиқаётганлар президент тақиқловини енга олишлари учун уларга Сенатдаги 100 та овоздан 67 таси зарур бўлади. Бироқ энди республикачилар бундай овоз тўплай олишмайди, чунки айни пайтга келиб бу келишувни 34 нафар сенатор қўллаб-қувватлашга ваъда берди.