Фан-техника | 21:37 / 03.09.2015
3426
1 дақиқада ўқилади
Philips тасвирни телевизор орқасидаги деворга проекциялаш технологиясини намойиш қилди
Берлинда бўлиб ўтаётган IFA мобиль электроника кўргазмасида Philips компанияси телевизорнинг фон подсветкасининг янги технологияси – AmbiLux’ни намойиш қилди, деб хабар бермоқда “Газета.Ru”нинг Берлиндаги мухбири.
Технологиянинг прототипи ўзининг орқа деворида жойлашган, тасвирни тезевизор орқасидаги деворга проекцяловчи 9 та мини-проектордан фойдаланувчи 65 дюймли Ultra HD-телевизорида намойиш қилди.
AmbiLux деворнинг бутун қисмини проекция билан тўлдирмайди, бунинг эвазига у тасвирнинг катталаштирилган иллюзиясини беради.