Жаҳон | 00:02 / 03.09.2015
2735
1 дақиқада ўқилади

Покистонда авиазарбалар вақтида 25 жангари ҳалок бўлди

Покистоннинг шимоли-ғарбий томонида ҳукумат қўшинлари исёнчиларнинг эҳтимолий позицияларига қарши авиазарба бериши оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Ҳудуддаги икки турли жойларга авиазарба берилиши оқибатида бирида “Толибон” ҳаракатининг 15, кккинчисида 10 нафар эҳтимолий тарафдорлари ҳалок бўлди.