Жаҳон | 16:35 / 03.09.2015
4063
1 дақиқада ўқилади

Порошенконинг сайтига Саакашвилини бош вазирликка тайинлаш ҳақида петиция жойлаштирилди

Украина президенти Пётр Порошенконинг матбуот хизмати сайтида Одесса вилояти ҳокими Михеил Саакашвилини бош вазирликка тайинлаш ҳақидаги петиция жойлаштирилди.
Петиция муаллифининг фикрича, Саакашвили Украинада зарурий ислоҳотлар ўтказиб, коррупцияни йўқ қилишга қодир сиёсатчидир.

Айни пайтда петиция 823 киши томонидан имзоланди. Ташаббус кўриб чиқилиши учун уни 25 минг киши имзолаши керак.