Жаҳон | 15:13 / 03.09.2015
2488
1 дақиқада ўқилади

Россияга Болгария маҳсулотлари олиб кирилиши тақиқлаб қўйилди

Россия қишлоқ хўжалиги назорати қўмитаси (Россельхознадзор) 1 сентябрдан бошлаб фитосанитария сертификатига эга бўлган Болгария давлати маҳсулотларини Россияга олиб кирилишини тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда «Интерфакс» ташкилот берган маълумотларга таяниб хабар тарқатди.

Мазкур қарор Болгария озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги томонидан экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг фитосанитария сертификатлари қалбаки экани ҳақидаги мурожаати сабаб чиқарилган.

Олдинроқ, Россельхознадзор Россияга Болгария ўсимлик маҳсулотларини қайта экспорт қилишини тақиқлаб қўйганди.

Ҳудудга кириб келаётган олма мевасининг бир партияси текширилганда, унинг санитария талабларига жавоб бермаслиги сабаб шундай қарорга келинганди. Текширувлар шуни кўрсатдики, Болгариядан қайта экспорт қилинган маҳсулотлар учун санитария сертификатларининг қалбаки вариантлари асосан Марокаш давлатидан келган.