ШҲТ Бош котиби Москва ва Пекиндаги ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган маросимларга нисбатан ўз самимиятини билдирди
Россия пойтахти Москва шаҳридаги Иккинчи жаҳон уруши тугалланганининг 70 йиллиги, Хитой пойтахти Пекин шаҳрида эса Иккинчи жаҳон уруши тугаллангани ҳамда хитой халқининг япон империализми зулмидан халос бўлганининг 70 йиллигига бағишланган маросимлар тантанаворлик ва самимийлик руҳида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котиби Дмитрий Мезенцев ТАСС нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Мезенцев меҳмон сифатида Хитой қуролли кучларининг Тяньаньмэнь майдонидаги ҳарбий парадини трибунада томоша қилди. Унинг қайд этишича, асосий ҳурмат-эътибор 70 йил муқаддамги катта авлод вакилларига қаратилди.
“Биздан анча илгари содир бўлган мазкур ҳодисалар тарихий сабоқ чиқаришга ундайди, ушбу ҳодисалар ҳеч қачон ёддан чиқмаслиги лозим, – деди ШҲТ бош ктиби. — Дунё хавфсиз бўлиб қолмади. Биз ўн йил кейинги барқарорликни таъминлаш учун барча зарур чораларни кўришимиз керак”.