Жаҳон | 17:13 / 03.09.2015
1941
1 дақиқада ўқилади

Тергов қўмитаси: Россия украиналик қочқинларга 4 млрд рубль сарфлади

Россия Донбассдаги ҳарбий ҳаракатлар зонасидан келган қочқинларни ўз ҳудудида жойлаштиришга 4 млрд рубль сарфлади. Бу ҳақда Россия тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикинга тақдим этилган ҳисоботда баён этилган.

“Россия Федерацияси субъектларидан олинган маълумотларга кўра, украиналик қочқинларни жойлаштириш юзасидан федерацияга 4 млрд рубль зарар етган”, - дейилади ҳисоботда.
Илгарироқ тергов қўмитаси томонидан Бастрикин таҳрири остида Донбасда содир этилган “Жиноятлар оқ китоби” нашр этилган эди.
Шу йилнинг ёзида Россияда украиналик 336 минг қочқин жойлашгани хабар қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш