Жаҳон | 10:18 / 03.09.2015
1746
1 дақиқада ўқилади

Вашингтон полицияси 2.3 млн долларлик 117 кг синтетик наркотикларни ушлаб қолди

Чоршанба куни Вашингтон полицияси 2.3 млн долларлик 117 кг синтетик наркотикларни топиб, мусодара қилди. Маълум қилинишича, бу пойтахт шаҳар полицияси учун ўзига хос рекорд бўлган.

Гиёҳанд моддалар партияси Вашингтонга АҚШнинг ғарбий қирғоғидан юборилгани аниқланган.
Операция давомида, шунингдек, гиёҳванд моддаларни сақлаш ва тарқатишда гумон қилинаётган иккита эркак қўлга олинган. Улардан ҳар бири 20 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.