Жаҳон | 17:41 / 03.09.2015
2530
1 дақиқада ўқилади

Хоминаий: Эронга қарши санкциялар олиб ташланиши керак, тўхтатилиши эмас

Эрон диний раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоминаий мамлакатга нисбатан қўлланилган санкциялар сақланиб қолса, ядровий дастур тўғрисида ҳеч қандай битим бўлмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Press TV хабар бермоқда.

“Эронга нисбатан жорий этилган санкциялар олиб ташланмаса, шартнома бўлмайди. Улар (санкциялар — kun.uz) олиб ташланиши керак, тўхтатилиши эмас”, – деди Хоминаий.

Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама Конгресснинг Эрон ядро дастури тўғрисидаги битимга қарши қўллаган ветосини бекор қилиш учун зарур бўлган 34 сенаторнинг қўллаб-қувватлашига эришган эди.