Хорватия ташқи ишлар вазири Весна Пусич ўзининг номзодини БМТ Бош котиби лавозимига қўйишини маълум қилди
Хорватиянинг ташқи ва Европа ишлари бўйича вазири Весна Пусич Хорватия ҳукумати унинг номзодини кейинги БМТ Бош котиби лавозимига қўйиш ҳақида қарорни қабул қилганини маълум қилди.
Пусичнинг айтишича, бундай қарорни айнан ҳукумат қабул қилади, президент бунда иштирок этмайди. Бироқ Пусич бу қарорни президент Колинда Грабар-Китарович ҳам қўллаб-қувватлашини исташини айтиб ўтди.
Вазирнинг айтишича, БМТда 11 сентябрда кейинги бош котибни сайлашнинг амалдаги сайлаш тартибидан бирмунча фарқ қилувчи тартибини қабул қилиш бўйича консенсусга эришилди. Пусич бош котибни сайлаш жараёни “жуда мураккаб” эканлигини ҳамда номзоднинг қўйилиши у сайланади деганини англатмаслигини, бироқ бу ўз номзодларини таклиф қилган давлатларнинг “кўпроқ сезиларлироқ” бўлишга имкон беришини таъкидлаб ўтди. Пусич унинг бу лавозимга сайланиши даргумонлигини, бироқ бунда Хорватиянинг иштирок этишининг ўзи унга “ўзини намоён қилишга” имкон беришини тан олди.
БМТнинг амалдаги бош котиби ваколати 2016 йилнинг декабрида ўз ниҳоясига етади.