Жаҳон | 20:07 / 04.09.2015
3132
1 дақиқада ўқилади

“Эхо Москвы” бош муҳаррири “Сноб” нашри билан бирлашиш ҳақидаги хабарни сафсата деб атади

“Эхо Москвы” радиостанцияси бош муҳаррири Алексей Венедиктов ўзининг твиттерида радиостанция сайти “Сноб” нашри билан бирлашиши ҳақида тарқалган хабарни сафсата деб атади. 

“Сноб” билан боғлиқ хабар – сафсата. Мен “Аэрофлот” эмасман”, дейилмоқда хабарда.
Бундан аввал РИА “Новости” ахборот агентлиги музокараларга яқин манбага иқтибос келтирган ҳолда “Эхо Москвы” радиостанция сайти ва “Сноб” нашри бирлашишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берган. Манбанинг айтишича, бу сарф-харажатларни камайтириб, сайтни реклама берувчиларга жозибадорроқ қилиши мақсадида қилинган.

4 сентябрь куни Венедиктов ҳамда “Сноб” манбалари “Россия сегодня” ва “ТАСС” ахборот агентликлари қўшилиши мумкинлиги ҳақида хабар беришган. “Россия сегодня” ахборот агентлигида бу хабар инкор этилган.