Ўзбекистон | 20:53 / 04.09.2015
2899
1 дақиқада ўқилади

“Маҳалла” фонди 32 минг оилавий низога барҳам берди

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисобидан жорий йилда 520 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийларига телевизор, қарийб 6 минг нафар кексларга кийим-кечак берилди. 1 200 нафарга яқин ёлғиз кексаларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун моддий ёрдам кўрсатилди.

Бу ҳақда фонднинг “Мустақиллик йилларида маҳалла институти: тажриба, амалиёт ва устувор вазифалар” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Айтилишича, фонднинг ҳудудий тузилмалари ҳамда фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 302 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратишга, 41 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектларини ташкил этишга кўмаклашилди.

Шунингдек, фонд томонидан 1.4 млн дан ортиқ оилаларнинг маънавий муҳити ўрганилиб, 32 мингга яқин оилларда турли низоли ҳолатларга барҳам берилди.