Жаҳон | 01:22 / 04.09.2015
11594
1 дақиқада ўқилади
АҚШ қирғоқларида Россияга тегишли жосус сув ости кемаси аниқланди
АҚШ ҳарбийлари Жоржия штатидаги Кингс-бей ҳарбий-денгиз базаси ҳудудида разведка учун мўлжлланган сув ости кемасини аниқлашди, деб хабар бермоқда Fox News телеканали.
Ҳарбийлар кеманинг ҳаракатланишини унинг Атлантика океанида сузаётганидан бери узоқ вақт давомида кузатиб келмоқдалар. Маълум қилинишича, кема ҳозир Куба томон ҳаракатланмоқда ва АҚШ соҳилидан 300 миль (482 км) нарида сузмоқда.
Кингс-бей ҳарбий-денгиз базасида “Огайо” синфидаги сув ости кемаларига хизмат кўрсатилади.