Жаҳон | 21:13 / 04.09.2015
3081
1 дақиқада ўқилади
АҚШда ишсизлик даражаси 2008 йилдаги минимум кўрсаткичга тушди
Августда АҚШда ишсизлик даражаси 2008 йилдаги минимум кўрсаткичига – 5,1 фоизга тушди. Июлда бу кўрсаткич 5,3 фоизлик даражада қайд этилган эди, деб АҚШ меҳнат статистика бюроси маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Экспертлар АҚШда августда ишсизлик даражаси 5,2 фоизгача тушишини прогноз қилган эдилар. Ишсизлик даражасининг ўсиши охирги марта 2015 йилнинг май ойида кузатилган. Ўшанда бу кўрсаткич 5,4 фоиздан 5,5 фоизга кўтарилган эди.