Жаҳон | 22:58 / 04.09.2015
4872
1 дақиқада ўқилади
АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси мамлакатдаги бир қатор ҳужумлар сабабли ишини тўхтатиб қўйди
АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси мамлакатда юз берган бир қатор ҳужумлар сабабли ишини тўхтатиб қўйди, деб маълум қилди РИА “Новости” ахборот агентлиги.
“Элчихонадаги иш номаълум вақтга вазият барқарорлашгунга қадар тўхтатиб қўйилди”, деб маълум қилди элчихона вакили.
Бундан аввал Душанбе аэропорти яқинида ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари ва жиноятчилар ўртасида отишма юз бергани маълум қилинганди. Тўқнашув оқибатида ОМОНнинг икки нафар жангчиси ва ДАН нозири ҳалок бўлган, яна бир нозир оғир жароҳатлар олган. Бундан бир неча соат олдин эса Душанбе яқинидаги Вахдат шаҳри ички ишлар бўлимига ҳужум қилиниши оқибатида 4 нафар милиция ходими ҳалок бўлган эди